Астрахан милицияси 27 ўзбекни қулликдан озод қилди.

“Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, Астрахан ички ишлар бошқармаси ходимлари вилоятнинг Приволжск туманидаги хусусий корхоналардан бирида қулликда бўлган 27 кишини озод этган. Озод этилганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Ўзбеклар бир неча ой мобайнида тинимсиз меҳнат қилгани ва уларга иш ҳақи тўланмаганини билдирган.

Астрахан ички ишлар бошқармаси матбуот котибининг айтишича, ўзбекларнинг ҳужжатлари иш берувчиларда сақланган. Норозилик билдирган ўзбеклар эса калтакланиб, ҳар доим тазйиқ остида бўлган.