Афғонистонда Каписа вилояти ҳокими истеъфога чиқарилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, вилоят ҳокими Абдул Саттор Мурод маҳаллий аҳолидан тушган шикоят асосида истеъфога чиқарилган.

Бироқ собиқ ҳоким ҳукуматни танқид қилгани учун ишдан бўшатилганини таъкидламоқда.