Хитойда КХДР ядровий дастури юзасидан олти томонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланади.

Хабарларга кўра, Шимолия Кореянинг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Хитойга етиб келган. 18 июль куни бошланиши кутилаётган музокараларда Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастурини тўхтатиш борасида қилаётган ишлари муҳокама этилади.

Атом энергияси халқаро агентлиги назоратчилари Шимолий Корея Йонбендаги ягона реакторни тўхтатганини расман тасдиқлаган.