Украинанинг Львов вилоятида кимёвий модда ташиётган поезд ҳалокатга учради.

Хабарларга кўра, вагонларда фосфор моддаси бўлган ва поезд ҳалокатидан сўнг бир неча вагон ёниб кетган. Бунинг оқибатида йигирмага яқин одам заҳарланган, юзлаб одам воқеа жойидан эвакуация қилинган.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили заҳарли тутун 14 қишлоққа ёйилгани, бу ҳудудда 11 минг киши яшашини маълум қилди.