Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг кейинги босқичига чиқди.

Ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдаги сўнгги ўйинда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги барча тўплар иккинчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида киритилди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни Саудия Арабистонига қарши ўтказади.