“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг сўнгги вакили Ўзбекистонни тарк этмоқда.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ташкилот ходими Мира Ридманга аккредитация бермаган ва у мамлакатни тарк этишга мажбур. Шундай қилиб, ҲРУнинг Тошкентдаги ваколатхонаси расман ёпилмаган бўлса-да, у ерда вакил бўлмагани боис, ташкилот Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатиши мумкин.

ҲРУнинг яна бир ходими Андреа Берг Ўзбекистон ҳукумати аккредитация бермагани боис яқинда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.