Франция собиқ президенти Жак Ширак Париж мэриясидаги иқтисодий фирибгарликлар юзасидан сўроққа чақирилди.

Сўроқ жараёни Жак Ширак идорасида бўлиб ўтди. Айни пайтда собиқ президент бу ишда гувоҳ сифатида иштирок этмоқда. Бироқ унга нисбатан ҳам айблов эълон қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Мазкур тергов жараёнида Жак Ширак 1977-1995 йилларда Париж мэри лавозимида ишлаганда унинг партиясини ноқонуний молиялаштиришга оид ҳисоботлар ўрганиляпти.