Жорж Буш АҚШга киритилаётган маҳсулотларни назорат қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди.

АҚШ раҳбарининг қарори Хитой ва бошқа давлатлардан сифатсиз маҳсулотлар келаётгани тўғрисидаги хавотирлар кучайган бир пайтда қабул қилинди. Оқ уй матбуот котиби Тони Сноу бу ҳаракат хитойлик ишлаб чиқарувчиларга қарши қаратилмаганини билдирди.