Покистон бўйлаб рўй бераётган зўравонликларда камида 30 киши ҳалок бўлди.

Мамлакат жанубий ғарбидаги қўпорувчилик ҳаракатида 25 фуқаро ўлди. Хангу шаҳрида эса худкуш ўз машинасини полиция коллежи дарвозаси олдида портлатиб юбориши оқибатида беш киши қурбон бўлди.

Покистон хавфсизлик кучларининг Исломободдаги Қизил масжидда беркинган радикал мусулмонларга қарши ўтказган амалиётидан сўнг мамлакатда амалга оширилган бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларида шу кунгача жами 150 фуқаро ҳалок бўлди.