Россия Буюк Британия билан совуқлашган муносабатларини яхшилашга тайёр эканини билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик асосида йўлга қўйилиши шарт.

С.Лавровнинг баёноти расмий Москванинг британиялик тўрт дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қароридан сўнг эълон қилинди.

Россиялик тадбиркор Андрей Луговой эса Россия хавфсизлик хизмати собиқ ходими Александр Литвиненко ўлимига алоқаси йўқлигини яна бир бор таъкидлади. “Эхо Москви” радиосига интервью берган А.Луговой инглиз терговчилари билан учрашишга ҳамда расмий Лондон унинг айбдорлигини исботлай олса, Россия суди олдида жавоб беришга тайёр эканини билдирди.