“Толибон” Афғонистон шарқида халқаро кучлар вертолётини уриб туширганини маълум қилди.

Ҳаракат матбуот котибининг “Озодлик” радиосига билдиришича, вертолёт Нуристон вилоятида уриб туширилган ва унинг бортидаги барча шахслар ҳалок бўлган.

НАТО матбуот котиби эса Нуристон вилоятида халқаро кучлар вертолёти фавқулодда вазиятда қўнганини таъкидлади.