ЕХҲТ айирмачи Тоғли Қорабоғ республикасини мустақил давлат сифатида тан олмайди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Испания ташқи ишлар вазири Мигел Ангел бу ҳақда баёнот берар экан, куни-кеча Тоғли Қорабоғда ўтган сайловда Бако Саакяннинг республика президенти этиб сайланиши зиддиятни ҳал қилмаслигини билдирди.