Дубайдаги қурилиши якунланмаган “Дубай буржи” дунёдаги энг баланд бино сифатида эътироф этилди.

Муҳандисларнинг айтишича, ҳозирнинг ўзида бино баландлиги 512 метрга етди. Бу эса шу пайтгача дунёда энг осмонўпар ҳисобланган Тайпейдаги 101 қаватли иншоотдан 4 метр баланддир.

“Дубай буржи” қурилиши кейинги йил ниҳоясига етказилади. Унинг баландлиги эса 700 метр бўлиб 160 қаватдан иборат бўлади. Бино ичида ҳашаматли хонадонлар, дўконлару бизнес марказлари жойлашади.