Ироқ бош вазири Нурий Маликий парламент депутатларидан ёзги таътилдан воз кечиш ёки уни қисқартиришга чақирди.

Унинг таъкидлашича, депутатлар ўта муҳим қонунчилик масалалари устида ишлаш учун шундай қилиши лозим.

Шанба куни бош вазир АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райн Крокер билан учрашиб, шиа, сунний ҳамда курд минтақалари ўртасида нефтдан олинган даромадни тақсимлаш борасидаги асосий қонун қабул қилинмагани сабабларини муҳокама этган эди.