АҚШ ва Эрон Ироқ хавфсизлик масаласига бағишланган музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказади.

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарийнинг айтишича, 24 июль куни Бағдодда ўтказилиши кутилаётган музокараларда АҚШ ва Эроннинг Ироқдаги элчилари иштирок этади.

Бу музокараларнинг биринчи босқичи май ойида бўлганди. АҚШ ва Эрон расмийларининг 1980 йилдан бери илк бор музокараси бу давлатларнинг Ироқдаги элчилари Райн Крокер ва Ҳасан Козимий Қомий ўртасида бўлиб ўтганди.