Тожикистонда портлашлар режалаштирган Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари ҳибсга олинди.

Тожикистон ички ишлар вазири ўринбосари Шариф Назаровнинг айтишича, ҳибсга олинган 7 киши Душанбедаги бозор ва одамлар гавжум жойларда қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирган. Уларда қурол-яроғ, детонаторлар, портловчи моддалар борлиги аниқланган ва улар ўз айбига иқрор бўлган.

Ўтган йили Тожикистонда ЎИҲнинг 23 аъзоси ҳибсга олинган эди.