БМТ бош котиби Пан Ги Мун Грузия ва Абхазияни ўзаро мулоқотни қайта тиклашга чақирди.

БМТ бош котиби Хавфсизлик кенгашига ҳисобот тақдим қилар экан, Грузия ва Абхазия расмийларини ўт очишни тўхтатиш битимига содиқ қолишга чорлади.

Ҳисоботда айтилишича, томонлар музокараларни қайта бошлашга қаратилган БМТ ишончини оқламаган ва Грузия-Абхазия чегарасидаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш борасида ҳаракатлар қилмаган.