“Яқин Шарқ тўртлиги” махсус вакили Тони Блэр Рамаллоҳда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Бироз аввал Буюк Британия собиқ бош вазири Қуддусда Исроил президенти Шимон Перес билан учрашиб, минтақа хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қилганди.

Тони Блэр ўз сафаридан мақсад “Яқин Шарқ тўртлиги” махсус вакили лавозимида иш бошлашдан аввал минтақадаги вазиятни яқиндан ўрганиш эканини билдирди.

Айни пайтда БМТ Озиқ-овқат дастури Ғазо минтақасига гуманитар ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Бу “Ҳамас” ҳаракати Ғазо минтақаси назоратини қўлга киритгандан сўнг амалга оширилаётган илк ёрдамдир. Ғазога 764 тонна ун етказиб берилган.