Кобулда Афғонистоннинг собиқ подшоҳи Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги президент саройида бўлиб ўтган маросимда таниқли сиёсатчилар ва хориждан келган меҳмонлар иштирок этди. Сўнг Муҳаммад Зоҳиршоҳ ўз яқинларининг Кобул четидаги тепаликларда жойланган мақбарасига дафн этилди.

Муҳаммад Зоҳиршоҳ душанба куни Кобулда 92 ёшида вафот этган эди.