Германия жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ҳаракатларига содиқ қолади.

Германия канцлери Ангела Меркел Берлинда БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили билан ўтказган музокаралардан сўнг шу ҳақда маълум қилди.

А.Меркелнинг билдиришича, Германия ҳукумати Афғонистондаги иштирокини узоқ муддатли мажбурият сифатида баҳоламоқда.