Москвада Россия ва Беларус бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.

Михаил Фрадков ва Сергей Сидорский икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Беларуснинг Россия олдидаги ташқи қарзи масаласини муҳокама этди. Бироқ, маълум бўлишича, томонлар Беларус қарзи борасида келишувга эриша олмаган.

Беларус ва Россия расмийларининг мазкур масалага бағишланган 24 июль кунги учрашуви ҳам натижасиз якунланган эди.