Покистон хавфсизлик кучлари Шимолий Вазиристонда ўтказган амалиётда 12 жангари йўқ қилинди.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг билдиришича, жангарилар ҳарбийлар карвонига ҳужум қилгандан сўнг ҳукумат кучлари ҳужумни жанговар вертолёт ёрдамида бартараф этишга муваффақ бўлган.

Куни-кеча Шимолий Вазиристонда жангарилар амалга оширган ҳужумда хавфсизлик кучларининг уч аскари ва тинч аҳоли вакилидан тўрт киши ҳалок бўлган эди.