Афғонистон ҳукумати корейсларни гаровда сақлаётган жангарилар талаблари қабул қилинмаслигини билдирди.

Президент матбуот котиби Ҳумоюн Ҳомидзода сўзларига кўра, жангарилар талаблари бажарилиши мамлакатда одам ўғирлаш кўпайишига сабаб бўлади.

Бироз аввал Афғонистон полицияси “Толибон” жангарилари томонидан қатл этилган иккинчи жанубий кореяликнинг жасадини топган эди. Жангарилар 22 кореяликдан бири ҳукумат талабларни бажармагани сабабли қатл этилганини билдирди. 25 июнь куни жанубий кореяликлар гуруҳи етакчиси ҳам қатл этилганди.

Шунингдек, жангарилар ҳукуматга қўйилган ультиматум муддатини биринчи август тушгача узайтирди. Толиблар шу муддатгача ҳукумат талабларни бажармаса, гаровда бўлган хорижликлар бирин-кетин қатл этилишини маълум қилди.