Расмий Тошкент Тожикистондан Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланаётган шахсларни ҳибсга олишни сўради.

Сўғд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдураҳмон Қаҳҳоровнинг билдиришича, Ўзбекистон Тожикистоннинг мазкур вилоятида ЎИҲга алоқаси бор ўзбекистонлик фуқаролар яшаётганини иддао қилмоқда.

А.Қаҳҳоров жорий йил мобайнида ЎИҲга алоқадорликда айбланиб етти киши ҳибсга олинганини маълум қилди.