Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий сунний вазирлар истеъфосини қабул қилмади.

Суннийларнинг йирик фракцияси - Муроса жабҳаси аъзолари бўлган 6 вазир истеъфоси қабул қилинмаганини бош вазирнинг ўзи маълум қилди.


Сунний вазирлар истеъфо сўраб ўтган чоршанба куни мурожаат қилган эди. Икки ҳафтадирки, улар барча партиялар учун тенг имкониятлар берилиши ҳамда шиалар кўпчиликни ташкил қилган хавфсизлик хизмати фаолияти назорат қилиниши талаби билан ҳукумат фаолиятини бойкот қиляпти.