Толиблар ва Жанубий Корея делегацияси ўртасидаги сўзлашувлар натижасиз тугади.

Томонлар гаровдаги жанубий кореяликларни озод қилиш юзасидан музокара ўтказиладиган жойни аниқлаб олмоқчи эди.

Жанубий кореялик дипломатлар толиблар билан учрашиш учун Ғазна шаҳрига келган. Бироқ толиблар БМТ томонидан ўзларининг хавфсизлиги таъминлансагина музокаралар ўтказиши мумкинлигини билдираётир.

Жанубий кореялик 23 миссионер Афғонистонда 19 июль куни гаровга олинганди. Уларнинг икки нафари қатл этилган ва толиблар қамоқда сақланаётган саккиз сафдоши озод этилмаса, гаровдагиларнинг барчаси ўлдирилишини айтмоқда.