Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Жазоирга сафари бошланди.

Икки кунлик сафар чоғида Эрон президенти Жазоир раҳбарияти билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этиши кутилмоқда.

Жазоир ҳукумати яқинда АҚШ билан ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.