Ҳуқуқ ҳимоячилари қирғиз милицияси ҳаракатларидан ташвишда

Халқаро Хельсинки федерацияси ва Қирғизистон инсон ҳуқуқлари қўмитаси ички ишлар ходимларининг 30 июль куни Бишкекдаги намойиш чоғидаги ҳаракатларидан ташвиш билдирди.

Мазкур намойиш иштирокчилари Ғарб давлатларини Қирғизистонда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишда давом этишга чақирган эди. Бироқ милиция намойишчиларнинг байроқ ва шиорларини олиб қўйиб, намойиш етакчиси Турсун Исломни бир неча соатга ҳибс этганди.