АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай билан учрашди.

Президентлар учрашуви Жорж Бушнинг Кэмп Дэвиддаги қароргоҳида бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган қисқа матбуот анжуманида Ҳ.Карзай “Толибон” ҳаракати фуқароларга талафотлар етказаётган бўлса-да, Афғонистон ҳукуматига таҳдид қила олмаслигини таъкидлади.

АҚШ раҳбари эса, ўз навбатида, “Ал-Қоида” раҳбарлари вақти келиб суд олдида жавоб беришига умид билдирди.