Афғонистон жанубида 20дан ортиқ жангари халқаро кучлар томонидан йўқ қилинди.

Хабарларга кўра, 70дан ортиқ жангари халқаро кучлар ҳарбий базасига ҳужум қилган. Ўрузғон вилоятида рўй берган бу ҳужумда ҳукумат кучларининг икки аскари ва иккита қиз жароҳатланган.

Шунингдек, Қандаҳор вилоятида рўй берган отишмада полициянинг олти ходими ва “Толибон”нинг 15 жангариси ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.