Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Анқарага келди.

У бу ерда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиб, расмий Анқаранинг Ироқ шимолида беркинаётган курд исёнчилари борасида билдираётган ташвишларини муҳокама этди.

Курд исёнчилари Туркияда кетма-кет қўпорувчилик ҳаракатлари содир этгандан сўнг Анқара Ироқ билан чегара яқинига 200 мингга яқин ҳарбийсини жойлаштирган.