Ашхободда собиқ қишлоқ хўжалик вазири Файзигелди Мередов ҳибсга олинди.

“Озодлик” радиоси туркман хизмати ва Россия нашрлари хабарига кўра, Ф.Мередовга коррупция ва ноқонуний пулларни қонунийлаштириш, жумладан, пахта экспортидан тушган маблағни ўзлаштириш айби қўйилган.

Шунингдек, Ф.Мередов билан бирга унинг ўғли ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани айтилмоқда. Аммо бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Туркманистоннинг энг бой одамларидан ҳисобланган Ф.Мередов вазир лавозимидан 1994 йилда бўшатилган бўлса-да, марҳум президент Сапармурод Ниёзовнинг яқин кишиларидан эди.