9 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбийлари машқлари бошланади.

Мазкур ҳарбий машғулотларда 6,5 мингга яқин ҳарбий иштирок этиши айтилмоқда.

Хабарларга кўра, машқлар Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида бошланиб, 17 август куни Россиянинг Челябинск ҳудудида якун топади.

“Ўзметроном” сайтининг ёзишича, Ўзбекистон бу машғулотларда кузатувчи сифатида иштирок этишга қарор қилган.