Афғонистон ва Покистон биргаликда иш юритса, “Ал-Қоида” ва “Толибон”ни мағлуб этади.

Кобулда иш бошлаган Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудларидаги қавмлар оқсоқоллари ассамблеясида сўзга чиққан Афғонистон президенти Ҳомид Карзай шундай баёнот берди.

Ушбу анжуман Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва маҳаллий қавмларни “Толибон” ҳаракатини қўллаб-қувватлашдан воз кечтиришга қаратилгани айтилмоқда.

Покистон президенти Парвез Мушарраф мамлакатда юзага келган қалтис вазият туфайли қавмлар ассамблеясида иштирок этмай, ўрнига бош вазир Шавкат Азизни юборган.