Белградда халқаро музокарачилар ва Сербия раҳбариятининг Косово масаласига бағишланган учрашуви бўлиб ўтмоқда.

АҚШ, Россия ва ЕИ вакилларидан ташкил топган кузатувчилар гуруҳи Сербия президенти Борис Тадич ва бош вазир Воислав Коштуница билан учрашмоқда. Бу учрашувдан сўнг халқаро кузатувчиларнинг Косово пойтахти Приштинага жўнаб кетиши кутилмоқда.

Косово албанлари ўлкага мустақиллик берилишини талаб қилаётган бир пайтда Сербия ҳукумати бунга рози эмас.