Киркук шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлашидан 11 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Мазкур қўпорувчилик ҳаракатида қирқдан ортиқ фуқаро жароҳатлангани айтилмоқда.

Ироқ полициясининг билдиришича, Киркукдаги қўпорувчилик ҳаракати шаҳарда машиналар ҳаракатига тақиқ эълон қилинган пайтда амалга оширилган.