Россиянинг Челябинск вилоятида ШҲТнинг “Тинчлик миссияси-2007” аксилтеррор ҳарбий ўқув машқлари бошланди.

Россия қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, машқларда олти мингга яқин ҳарбий иштирок этмоқда.

Машқларда кузатувчи сифатида қатнашаётган Ўзбекистон унга 20 та ҳарбий офицер жўнатган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг биринчи ҳарбий ўқув машқлари 2005 йилда бўлиб ўтган эди.