Жанубий Вазиристонда ҳукумат кучлари ва исломий жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршод сўзларига кўра, Вана шаҳри яқинидаги ҳарбий постга қилинган ҳужумини бартараф этган ҳукумат кучлари уч жангарини ўлдирган.

Шунингдек, Шимолий Вазиристонда ҳам ҳарбий пост жангарилар томонидан ўққа тутилгани ва икки аскар жароҳатлангани айтилмоқда.