БМТ ШҲТ билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, яқин ҳамкорлик қилмоқчи.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Бишкекка келган БМТ бош котиби ўринбосари Линн Паско шундай баёнот берди. У ШҲТни НАТОга муқобил тарзда ташкил этилган уюшма ҳисобламаслигини билдирди.

“БМТ ҳудудий ташкилотлар, жумладан, ШҲТ билан яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Менинг Бишкекка келишимдан асосий мақсад ташкилот билан расмий алоқаларни йўлга қўйиш истиқболларини ўрганишдир”, - деди Линн Паско.