Эрон президенти Туркманистонни терроризм ва наркотикларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан музокаралар ўтказган Маҳмуд Аҳмадийнажот икки давлат ҳамкорлигига юқори баҳо берди.

“Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги, жумладан, халқаро ҳамкорлигимиз яхши ва қониқарлидир. Шу пайтгача амалга оширилган ишларнинг барчаси ижобий, бироқ биргаликда ҳали кўп ишлар қилишимиз даркор”, - деди Эрон раҳбари.