АҚШ Покистондаги қавмлар етакчиларининг “Толибон”нинг мўътадил вакиллари билан мулоқот ўрнатиш таклифини қўллаб-қувватлайди.

Покистон ички ишлар вазири Офтоб Шерпао АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер билан ўтказилган учрашувдан сўнг шу ҳақда маълум қилди. Р.Баучернинг Покистон расмийлари билан учрашувлари давом этмоқда.