АҚШнинг Исроилга қурол-аслаҳа етказиб бериши тўғрисидаги битим имзоланди.

Мазкур битим асосида расмий Вашингтон келаси 10 йил ичида Исроилга 30 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беради. Шунингдек, Исроилдан ташқари Саудия Арабистони, Миср ва Форс кўрфазининг айрим давлатларига ҳам қурол-аслаҳа сотиш назарда тутилган.