Қандаҳорда Зарой тумани ҳокими суиқасд қурбони бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш ҳужумидан ҳокимдан ташқари унинг икки фарзанди ҳам ҳалок бўлган, уч фарзанди жароҳатланган. Полициянинг билдиришича, воқеа ҳокимнинг хонадони яқинида рўй берган.

НАТО эса Афғонистон шарқида халқаро кучлар ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини эълон қилди. Бироқ мазкур воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.