“Толибон” гаровидан озод этилган жанубий кореялик икки аёл ўз ватанига қайтиб келди.

“Биринчидан, барчага миннатдорлик изҳор этаман ва сизни ташвишга солганим учун узр сўрайман. Мен ҳукуматимиз ва халқимга раҳмат айтаман. Гаровдагиларнинг қолганлари ҳам тез фурсатда озод этилишига умид қиламан”, - деди озод этилган аёллардан бири.

“Толибон” жангарилари Жанубий Кореянинг 19 июль куни ўғирланган 23 фуқаросидан 19 нафарини ҳали ҳам ушлаб турибди.

Куни-кеча Жанубий Корея ва “Толибон” гаровдаги кореяликларни озод этиш юзасидан музокараларни қайта бошлаганди.