Покистон, Ҳиндистон ва Непалда автобус иштирокида рўй берган автоҳалокатларда жами 58 киши ҳалок бўлди.

Покистоннинг Кашмир минтақасида автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 25 киши нобуд бўлди. Непалда 50дан ортиқ йўловчиси бор автобус ҳалокати 19 кишининг ўлими ва 35 одамнинг жароҳатланишига олиб келди.

Ҳиндистонда эса автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида 14 фуқаро ўлди.