Франция ҳукумати Ироқдаги сиёсий бўҳронни бартараф этишга кўмак беради.

Бағдодда Ироқ раҳбарияти билан музокаралар ўтказган Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушер шу ҳақда маълум қилди.

Унинг фикрича, Ироқдаги муаммолар ҳарбий эмас, балки тинчлик йўли билан ҳал этилиши мумкин.