Москвада Россия ва Чехия ҳарбийларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Юрий Балуевский ва Чехия мудофаа вазири ўринбосари Мартин Бартак учрашуви чоғида Россия томони АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштирган давлат катта хатога йўл қўйишини билдирди. Шунингдек, Ю.Балуевский Чехия ҳукумати мудофаа элементларини жойлаштириш қарорини АҚШдаги сайловгача қолдириши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Ю.Балуевский сўзларига кўра, АҚШнинг янги сайланган ҳукумати Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасини қайта кўриб чиқиши мумкин.