Сўнгги 24 соат ичида Афғонистонда рўй берган тўқнашувларда 23 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар Ғазна вилоятида рўй берган. Ҳалок бўлганлар орасида полициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши бор.