Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида рўй берган отишмада фаластинлик жангари ҳалок бўлди.

Исроил ҳарбийларининг билдиришича, Наблус шаҳридаги махсус амалиёт чоғида яҳудий аскарлари ўзларига қарата ўт очган фаластинликни отиб ўлдирган.

Куни-кеча ҳам Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ракета ҳужуми уюштириб, “Ҳамас”нинг уч жангарисини йўқ қилган эди.