Канаданинг Оттава шаҳри яқинида Шимолий Америка давлатлари раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда АҚШ президенти Жорж Буш, Мексика президенти Фелипе Кальдерон ва Канада бош вазири Стивен Ҳарпер иштирок этяпти.

Хабарларга кўра, саммитда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, миграция масалалари, халқаро майдондаги вазият, жумладан, Канада ҳарбийларининг Афғонистондаги миссиясини давом эттириш масаласи муҳокама этилади.

Саммит ўтказилаётган шаҳарчада норозилик намойиши ҳам бўлиб ўтди. Тўрт кишининг ҳибсга олингани айтилмоқда.